Буффон ҳозир энг зўр дарвозабон кимлигини айтди

Италиянинг энг машҳур дарвозабонларидан бири Жанлуижи Буффон айни пайтда дунёнинг энг кучли посбонлари кимлар эканини айтди.

- Мен учун энг зўрлари Ян Облак, Тибо Куртуа, Жанлуижи Доннарумма ва Майк Меньян, - деди ҳамон фаолиятини давом эттираётган Буффон Gazzetta dello Sport газетаси мухбирига.

Маълумки, Ян Облак анчадан бери “Атлетико” дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Куртуа эса “Реал”да биринчи рақам эгаси.

Италия терма жамоаси дарвозасини Буффондан қабул қилиб олган Доннарумма клублар миқёсида ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. Майк Меньян эса “Милан”даги ишончли ўйинлари билан Буффоннинг назарига тушди.

45 ёшли Буффоннинг ўзи В Серияда ўзини тарбиялаган “Парма” дарвозасини қўриқлаяпти.

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!