Буффон: Ҳозир ўйнашим кераклигини ҳис қиляпман
"Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон туринликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчилиги ҳақида тарқалган хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Ҳозир кетишим нотўғри. Мен ўйнашим кераклигини ҳис қиляпман. Бу қанча давом этиши мумкин? Камида июнгача”, - дейди 41 ёшли посбон.
Эслатиб ўтамиз, Буффон бир йиллик танаффусдан сўнг “Ювентус”га эркин агент сифатида қайтиб келган эди. У жорий мавсум 6 та ўйинда майдонга тушди ва шулардан 1 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар