Буффон Италия кубогида мисли кўрилмаган тарихий рекорд соҳиби бўлди

“Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия кубогида рекорд ўрнатди.

Шу пайтга қадар ҳеч бир италиялик посбонга мамлакат кубогида 6 марта ғалаба қозониш насиб этмаган. Бундан ташқари, Буффон Италия кубогини илк бор XX асрда, аниқроғи 1998/99 йилги мавсумда “Парма” сафида қўлга киритган. Шу тариқа, Жанлуижи сўнгги 3 та ўн йилликда кетма-кет Италия кубогида ғолиб чиққан тарихдаги илк дарвозабон бўлди.

Май ойи бошида Буффон мавсум якунлангач, “Ювентус”дан кетишини эълон қилди. Унга “Барселона”дан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар бор.

43 ёшли посбон жорий мавсум А Серияда 8 та ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашувларнинг 3 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!