Буффон Мальдинининг тарихий рекордини такрорлади

Кеча "Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон ўзининг А Сериядаги 647-ўйинида майдонга тушди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда 41 ёшли посбон бу борада "Милан" клубининг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинининг рекордини такрорлади.

Таъкидлаш керакки, А Серияда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича кучли учликка "Рома" афсонаси Франческо Тотти (619) ҳам киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!