Буффон: Менга 1-рақамни ва сардорлик боғичини таклиф қилишди, аммо...
Бир йиллик танаффусдан сўнг яна "Ювентус"га қайтган Жанлуижи Буффон унга сардорлик боғичини таклиф қилишганини айтди.
“Шесни менга биринчи рақамни беришга тайёр эди, Кьеллини эса сардорлик боғичини. Лекин мен кимдандир ниманидир тортиб олиш учун келмадим. Жоржиодек сардорим бўлиш мен учун фахр.
Мен майдонда қанча ўйнаганимни ҳисобламоқчи эмасман. Шесни асосий дарвозабон, мен эса ҳамиша тайёр туришим керак”, - дейди 41 ёшли Буффон.
Фикрлар