Буффон саудияликларнинг супер таклифига қандай жавоб қайтарди?
Италиялик афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон Саудия Арабистони чемпионатига ўтишни истамади. La Gazzetta dello Sport нашри журналистларининг ёзишича, 45 ёшли дарвозабон фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда, шунинг учун унинг режаларига Яқин Шарққа кўчиб ўтиш кирмайди.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Саудия клуби Буффонга йиллик 15 миллион евро маош билан икки йиллик меҳнат шартномаси таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жанлуиджи ўтган мавсум "Парма" сафида барча мусобақаларда жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 24 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар