Буффон: Уйга қайтганимдан хурсандман
Бугун “Ювентус” билан шартнома имзолаган дарвозабон Жанлуижи Буффон бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳаммага раҳмат. Яна бир бор сизлар билан саломлашмоқчиман. Уйга қайтганимдан хурсандман. Мен энди яна сизларга қўл бериш ва бағримга босиш имкониятига эгаман. Бу менинг ҳаётимдаги энг бахтли кунлардан бири. Бугун мен ҳаётда ақлбоварқилмас орзулар ҳам ушалишини исботладим”, - дейди 41 ёшли дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001-2018 йилларда “Ювентус” сафида тўп сурган. Шундан сўнг ўтган мавсум ПСЖга кўчиб ўтди ва у ерда бир мавсум ҳаракат қилди.
Фикрлар