Буффон ван дер Сарни ортда қолдирди

  • 12 декабрь, 2019, 15:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон кеча ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган “Байер”га (2:0) қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Tecno

Таъкидлаш керакки бу 41 ёшли италиялик посбон учун Чемпионлар лигасидаги 51-қуруқ ўйин бўлди ва у бу борада Эдвин ван дер Сарни ортда қолдирди. Гап шундаки, голландиялик собиқ дарвозабон ЕЧЛда 50 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Маълумот учун, ЕЧЛда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон бу Икер Касильяс ҳисобланади. Унинг ҳисобида 57 та ўйин мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!