Буффон яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятини "Парма"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Парма” раҳбарияти Жижини ортга қайтармоқчи. Айтиш керакки, Буффон учун “Парма” бегона эмас.  У ушбу жамоа сафида 1995-2001 йилларда ўйнаган.

Бундан аввалроқ 43 ёшли италиялик посбон "кекса синьора"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Буффоннинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Жорий мавсум Буффон "Юве" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан жами 9 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!