Буффон ёзда яна "Ювентус"га қайтиши мумкин
ПСЖ дарвозабони Жанлуиджи Буффон “Ювентус” клуби тузилмасида иш бошлаши мумкин.
Sport Mediaset нашрининг хабар беришича 41 ёшли италиялик посбон фаолиятини якунлагач “кексе синьора” сафида менежер лавозимида фаолият бошлайди.
Буффоннинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Агар томонлар ушбу келишувни узайтиришмаса, у ҳолда Буффон янги мавсумни “Ювентус” сафида янги лавозимда бошлайди.
Маълумот учун, Жанлуиджи Буффон “Ювентус” сафида 2001-2018 йилларда тўп сурган ва 509та ўйинда иштирок этган.
Фикрлар