Буффоннинг ПСЖга ўтиши тобора ойдинлашмоқда
Ads

Якунланган мавсум сўнггида "Ювентус" билан хайрлашган Жанлуижи Буффон катта эҳтимол билан фаолиятини ПСЖда давом эттиради.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли италиялик посбон айни дамда Париж шаҳридан ўзига уй қидирмоқда. Буффон яқин вақтлар ичида ПСЖда тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон парижликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилмоқда.