Бугун 5 нафар дзюдочимиз қитъа чемпионатида чемпионлик учун курашади
Ads

Айни кунларда кўплаб спорт турлари бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Шулар қатори дзюдочиларимиз ҳам Осиё ва Океания қўшма чемпионати доирасида чемпионлик ва Токио Олимпиадаси рейтинги учун кураш олиб боришади. Эътиборингизга Бугун баҳсларга киришадиган вакилларимиз ҳақидаги маълумотни хавола қиламиз:

Дзюдо. Осиё-Океания чемпионати. Фужайра, БАА
-90 кг: Давлат Бобонов - Мунҳжаргал Ерденеху (Мўғулистон)
-90 кг: Яҳё Имомов - Косуке Машияма (Япония)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов - Жи Гуан Лу (Хитой Тайпейи) / Жейсон Костер (Янги Зеландия)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев - Азамат Чотчаев (Баҳрайн)
-78 кг: Нодира Йўлдошева - Мунхцегцег Отгон (Мўғулистон)