Бугун Африка Миллатлар кубогининг плей-офф босқичи ўз ниҳоясига етади
Хабарингиз бор, Марокашда Африка Миллатлар кубогининг навбатдаги турнири ўтказилмоқда. Бугун эса ушбу мусобақанинг плей-офф босқичи ўз ниҳоясига етади.
Дастлаб, 21:00’да Жазоир терма жамоаси Конго билан куч синашади. Ғолиб бўлган жамоа чорак финалда Нигерия терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Соат 00:00’да эса Кот-д'Ивуар - Буркина-Фасо жамоалари ўртасидаги тўқнашув старт олади. Мазкур беллашув ғолиби кейинги босқичда Миср терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Маълумот ўрнида, чорак финалнинг илк учрашуви 9 январь куни ўтказилиши режалаштирилган. Соат 21:00’да Мали - Сенагал, 00:00’да эса Камерун - Марокаш терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун майдонга чиқади.



Фикрлар