Бугун Англияда янги мавсумга старт берилади

Буугн Англияда Суперкубок ўйини бўлиб ўтади. Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Челси” жамоаси кубок сохиби “Арсенал”га қарши баҳс юритади. Мазкур ўйин билан Англияда янги мавсумга старт берилади.

Ушбу ўйин бугун Лондондаги “Уэмбли” стадионида Тошкент вақти билан соат 18.00 да старт олади.

Антонио Конте жамоаси кубок финалидаги мағлубият учун рақибларидан “ўч” ола биладими ёки йўқ ушбу саволга бугун жавоб оламиз.

Англия Суперкубоги

6 август (якшанба)

Лондон. “Уэмбли”

18.00 “Арсенал” – “Челси”

Бош ҳакам: Бобби Медли.