Бугун "ATF Championship 15" турнири бўлиб ўтади ёхуд ўзбек ММА оламининг ёрқин вакили жанг қилади!

  • 23 октябрь, 2022, 09:12
  • 0
  • MMA

 "UFC 280" турниридаги супер тўқнашувлар ва юқори даражадаги хиссиётлар оғушида яна бир ажойиб ММА кечасига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Бу сафаргиси янада қизиқарлироқ ва кучли эмоцияларга бой бўлиши аниқ. Сабаби, бугун 23 октябрь куни "Юнусобод" спорт мажмуасида "ATF Championship 15" турнири ташкил этилади ва унда бир қатор ўзбек ўғлонлари хорижлик рақибларга қарши октагонга кўтарилади. 

Марказий жанг эса, ўзбек ММА оламининг намояндаларидан бири, ҳа адашганимиз йўқ, юртимизнинг оғир вазн тоифасидаги энг кўзга кўринган вакили, узоқ йиллардан буён юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Амин Эргашев иштирокида бўлиб ўтади. У эронлик Навид Ядагерига қарши октагонга кўтарилади. Ушбу турнир Sport TV каналаи орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!