Бугун Бундеслига карвони йўлга чиқади, амалдаги чемпион илк турда "Хоффенхайм"ни қабул қилади

Бугун Европанинг кучли бешлик чемпионатларига кирувчи сўнгги чемпионат – Германия Бундеслигасида ҳам янги мавсумга старт берилади.

Мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Мюнхеннинг “Бавария” клуби илк турни ўз майдонида ўтган мавсум бронза медалларини қўлга киритган “Хоффенхайм”га қарши ўтказади.

Айтиш керакки, ушбу жамоалар ҳозиргача ўзаро 20 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 13тасида “Бавария”нинг қўли балан келган бўлса, 2та баҳсда “Хоффенхайм” зафар қучган, қолган 5та ўйин эса дуранг билан якун топган.

Ўтган мавсум “Бавария” ўз майдонида 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган, бироқ, сафарда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Қуйида ҳар иккала жамоанинг бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчиларнинг тахминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

"Бавария" – "Хоффенхайм"

Стадион: "Альянц Арена"

Бошланиш вақти: 23:30

Бош ҳакам: Бастиан Данкерт

"Бавария": Нойер, Алаба, Зюле, Хуммельс, Киммих, Мартинес, Рибери, Алькантара, Мюллер, Роббен, Левандовски.

"Хоффенхайм": Бауманн, Нучу, Вог, Бичакчич, Кадержабек, Цубер, Гриллич, Биттенкурт, Шульц, Желинтон, Крамарич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!