Бугун «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари қайси либосларда майдонга тушишади?
Бугун Суперлиганинг 2-тур доирасида «Бунёдкор» - «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур беллашув олдидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди. Йиғилишни учрашув комиссари Александр Давиденко олиб борди ва клуб масъуллари билан ўйинга боғлиқ ташкилий масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, баҳсда жамоалар қайси рангдаги либослардан фойдаланиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, «Бунёдкор» аъзолари тўлиқ кўк рангдаги либосларда ҳаракат қилса, «Пахтакор» тўлиқ оқ рангдаги либосдан фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 2-тур доирасидан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» учрашуви бугун соат 17:00да «Пахтакор» марказий стадионида бошланади.

Фикрлар