Бугун ЧЛнинг иккита чорак финалчиси номи маълум бўлади

Бугун Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган иккита жавоб учрашуви бўлиб ўтади. "Манчестер Сити" "Лейпциг" ўз майдонида қабул қилса, "Интер" "Порту" меҳмони бўлади. 

"Шахарликлар" ва Германия клуби ўртасида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда ғолиб номи аниқ бўлмаган. Гюндоганнинг голига Гвардиол жавоб қайтарган эди. Индзаги шогирдлари эса биринчи баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ромелу Лукакунинг ягона голи миланликларга кичик устунлик тақдим қилди. 

Ҳозиргача ЧЛнинг чорак финалига чиққан клублар сони 4 та. "Бавария", "Бенфика", "Челси" ва "Милан" кейинги босқичга йўл олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!