Бугун делегациямизни Олимпиадага кузатамиз

Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари старт олади. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари Миша Ге ва Комилжон Тўхтаев (фигурали учиш ва тоғ чанғиси) иштирок этишади. 

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг анжуманлар залида мусобақада иштирок этадиган делегациямиз иштирокида матбуот-анжумани ташкил қилинади. Тадбир 12:00да бошланади ва унда ОАВ ходимлари, спорт мутасаддилари ва Корея сафарига йўл олган делегациямиз аъзолари ҳам иштирок этадилар. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!