Бугун дзюдо баҳсларида яна 8 та вазнда ғолиблар аниқланади!
Манама шаҳри мезбонлик қилаётган III Ёшлар Осиё ўйинларида дзюдо мусобақаси давом эттирилади.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган III Ёшлар Осиё ўйинларида бугун дзюдо мусобақаси давом эттирилади.
Бугун ўғил болалар -73, -81, -90, +90 кг, қизлар эса -57, -63, -70, +70 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси барча кўрсатилган вазнларда медаллар учун татамига чиқади.
-73 кг: Мирзоҳид Худойқулов — Хуриган Хуриган (Хитой)
-81 кг: Самандар Суннатов — Рашед Фарас (Кувайт)
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов — Моҳаммад Барфараз (Эрон)
+90 кг: Алибек Дурдиев — Поржай Метасувон (Таиланд)
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова — Ложаин Эддин (Сурия)/Чатчадапон Суваннавичит (Таиланд)
-63 кг: Мафтуна Аҳмедова — Азима Серик (Қозоғистон)
-70 кг: Шоҳиста Тўраева — Фард Гораби Моҳана (Эрон)
+70 кг: Хонзодабегим Усмонқулова — Пиятида Сонгчай (Таиланд)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)