Бугун Екатеринбург "Катта дубулға" турнири бошланади

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" таснифига кирувчи йирик турнир старт олади. Мусобақа Токио Олимпиадасига катта рейтинг очкосини бергани боис ўзида сайёрамизнинг энг кучли дзюдочиларини жам қилган.

МОҚнинг маълум қилишича, турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Бугун регламентга кўра, енгил вазн тоифасида баҳслар ўтказилиб, унда 5 нафар полвонимиз медаллар учун курашади. Мусобақанинг биринчи кунида баҳсларга киришадиган вакилларимиз ва уларнинг дастлабки рақиблари қуйидагича:

-60 кг: Диёрбек Ўразбоев - Давид Пулкрабек (Чехия) биринчи босқич
Кемран Нуриллаев - Михрач Аккуш (Туркия) биринчи босқич
-66 кг: Артём Штурбабин - Исмаил Часигов Россия) биринчи босқич
Муҳриддин Тиловов - Павел Петриков (Чехия) биринчи босқич
-52 кг: Диёра Келдиёрова - Сара Менезес (Бразилия) биринчи босқич

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!