Бугун энг қизиқарли ва шиддатли бўлиши кутилаётган ўйинлар

Бугун сентябрь ойининг охирги куни. Ушбу кунда бўлиб ўтадиган энг қизиқарли ўйинлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

АГМК - "Насаф"

Аввалига ўзимизнинг Суперлигамиздан бошлаймиз. Ўзбекистоннинг энг кучли тактик ўйин намойиш этадиган жамоалари ўзаро тўқнашади. Иккала жамоа ҳам бугун фақат ғалаба учун майдонга тушади.

"Насаф" клуби чемпионатда иккинчи ўрин учун кичик бўлсада имконияти бор ва шу поғонага кўтарилиш учун жиддий кураш олиб бориши тайин. АГМК гарчи 11-ўринда бўлса-да, ўйин сифати юқори даражада.

 

"Хорсенс" - "Эсбьерг"

Дания чемпионати 11-турининг сўнгги учрашуви. Ушбу Лигада 14 та клуб қатнашади. "Хорсенс" ва "Эсбьерг" клублари 12 ва 13-ўринда боришмоқда. Аслида иккала жамоа ҳам Даниянинг яхши жамоалари ҳисобланади. Иккала жамоа ҳам кутилмаган мағлубиятларни қабул қилиб, пастги ўринларда боришмоқда. Ушбу беллашувда ким ғолиб бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин ва ўйин сифати иккала жамоада ҳам мавсум стартида кўнгилдагидек кечмаяпти.

 

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал"

Англия Премьер-Лигасининг энг қизиқарли баҳсларидан бири. АПЛнинг иккита топ жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланадиган учрашувни бутун ер сайёрасида қизиқиш билан кузатишади. "Арсенал" 6 та учрашув ўтказиб, 3 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 та мағлубият билан турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олиб турибди. МЮ эса 6 та беллашувнинг 2 тасида ғалаба, 2 тасида дуранг ва яна 2 тасида мағлубият аламини тортиб, 11-ўринни эгаллаб турибди.

 

"Гойас" - "Крузейро"

Бразилия чемпионатида 20 та клуб иштирок этади. Ҳозирда 22-тур ўйинлари давом этмоқда. Ушбу турда "Гойас" клуби ўз уйида "Крузейро"ни қабул қилади. Бразилиянинг иккита кўзга кўринган жамоалари ўртасидаги беллашув шиддатли кечиши кутилмоқда. Аммо, ортда қолган 21 та учрашувдан сўнг, иккала жамоа ҳам ижобий натижаларни қайд этди деб бўлмайди. "Гойас" ҳам, "Крузейро" ҳам 10 тадан мағлубиятга учрашга улгуришган. Фақат, фарқ шундаки "Гойас"да 8 та ғалаба ва 3 дуранг бор.

"Крузейро"да эса 4 та ғалаба, 7 та дуранг мавжуд. Кўпчилик "Гойас"нинг ғалабасига ишонмоқда, аммо "Крузейро" ўз ўйинини намойиш эта олса, ҳар қандай рақибни янчиб ташлаши мумкин.

 

"Индепенденте" - ЛДУ "Кито"

Эквадорнинг иккита энг кучли жамоаси деб бемалол айтиш мумкин. Аммо жорий мавсумни бошқа клублар ҳам юқори темпда ўтказишди ва юқоридаги иккита клуб, ҳар қачонгидан кўра кўпроқ қийинчиликга учрашмоқда. Эквадорда жамоалар 27 тадан баҳсни ўтказииб бўлишди, лекин "Индепенденте" 25 та турни ўтказди. Жамоа 48 очко билан 5-ўринни банд этиб турибди ва бугун 26-турда ўз кучини синаб кўради. ЛДУ "Кито" ҳам 27 та эмас, балки 26 та учрашув ўтказган. Ушбу жамоа ҳисобида 42 очко бор ва турнир жадвалида 7-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!