Бугун Франция чемпионатида марказий баҳс. ПСЖ – “Марсель”
Ads

Бугун Париждаги "Парк де Пренс" стадионида Франция чемпионатининг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Шу куни пешқадам ПСЖ ўз майдонида ўзининг энг яқин таъқибчилридан бири ҳисобланган "Марсел"ни қабул қилади.

Гарчи ушбу жамоалар ўртасидаги фарқ айни дамда 13тани ташкил этсада, биринчи даврадаги баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Таъкидлаш лозимки, ўтган ҳафта Чемпионлар лигасида “Реал”дан (3:1) аламли мағлубиятни қабул қилиб олган парижликларни олдинда “Марсел”га қарши 2та кетма-кет жиддий баҳс кутиб турибди. Уларнинг биринчиси бугун чемпионат доирасида бўлиб ўтса, иккинчиси мамлакат кубоги доирасида кечади.

Маълумот учун, Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа ўз уйида чемпионатнинг кетма-кет 13та туридан буён фақат ғалаба қозониб келмоқда. “Марсел”нинг эса чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 8та учрашувдан буён давом этмоқда.

Эътиборлиси, ушбу жамоаларнинг "Парк де Пренс"да ўтган сўнгги 7та баҳсидан 6тасида ПСЖ ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Қуйида ҳар иккала жамоанинг бугун майдонга тушиши мумкин бўлган асосий таркиб футболчиларидан тузилган таҳминий таркибини эътиборингизга ҳавола этамиз:

ПСЖ – "Марсель"

Стадион: "Парк де Пренс" (Париж, Франция)

Бошланиш вақти : 01:00

Бош ҳакам: Бенуа Бастьен (Метц, Франция)

ПСЖ: Ареоля, Алвес, Силва, Маркиньос, Берчиче, Диарра, Вератти, Рабьо, Неймар Мбаппе, Кавани.

"Марсель": Пеле, Сакай, Рами, Роланду, Амави, Замбо-Ангиссо, Луис Густаво, Товен, Сансон, Пайет, Жермен.