Бугун Футбол ТВ Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Голландия - Англия учрашувини жонли эфирда кўрсатади
Ads

Аввал хабар берганимиздек 5-9 июнь кунлари Португалияда УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи ўтказилади. Ҳал қилувчи беллашувларда Европанинг 4та сараланган терма жамоаси – Голландия, Англия, Швейцария ва Португалия иштирок этади.

Ушбу мусобақани Ўзбекистон худудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган Футбол ТВ телеканали юртимиздаги миллионлар ишқибозларни зериктириб қўймайди.

Кеча, яъни 5 июнь куни Миллатлар лигасининг финал босқичи дастлабки жуфтлигида мезбон Португалия Швейцарияни 3:1 ҳисобида енганидан хабарингиз бор.

Бугун эса “Estadio D. Afonso Henriques” стадионида иккинчи жуфтлик - Голландия ва Англия ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу ўйинни Тошкент вақти билан соат 23:45дан бошлаб айнан Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

6