Бугун футболчиларимиз Осиё кубогидаги юришини бошлашади
Ads

Хабарингиз бор шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўзининг мусобақадаги юришини бошлайди. Терма жамоамизнинг илк рақиби Уммон терма жамоаси бўлади. Қайд этиш лозимки, “F” гуруҳида Ўзбекистон ва Уммондан ташқари шунингдек Япония ва Туркманистон терма жамоалари ҳам жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Уммон учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:30 бошланади. Ўйинни “Спорт” телеканалида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Ушбу учрашувни таниқли шарҳловчи Ҳайрулла Ҳамидов Шаржа шаҳридан туриб тўғридан-тўғри шарҳлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
09/01/2019 09:54
Бундай термаларни иккинчи таркиб билан хам ютишимиз керак. Хар канакасига гурухдан чикишимиз керак.