Бугун ҳам ухламаймиз! Тунда ЕЧЛ доирасида навбатдаги баҳслар бўлиб ўтади

Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган учрашувлар бошланди. "Реал" - "Манчестер Сити" ва "Арсенал" - "Бавария" ўйинларида ғолиб номи аниқланмади.

Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади. ПСЖ ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилса, "Боруссия" "Атлетико" меҳмони бўлади. Иккала баҳс ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. 

Қайд этиш лозим, мазкур беллашувлар MTRK телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Агарда сизда имконият бўлмаса, ПСЖ - "Барса" тўқнашувини "Sports.uz live" телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!