Бугун Ҳасанбой Дўсматов тақдирланади (фото ва видео)
Ads

Хабарингиз бор, Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) йил боксчисини аниқлаш борасида ўтказилган сўровномада Ҳасанбой Дўсматов 77 % овоз олиб, “йилнинг энг яхши боксчиси” деб топилган эди. Унда қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ва кубалик Робейси Рамиресни ортда қолдирган ҳамюртимиз Ҳасанбой бугун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида тақдирланади

Hasanboy Dusmatov

Боксчимиз бу билан жорий йилда бир қатор халқаро мусобақаларда ғолиб чиқиш билан бирга, тўрт йилликнинг энг нуфузли турнири Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди ва Олимпия ўйинларида энг кучли техника эгасига бериладиган Вэл Баркер кубоги билан ҳам тақдирланган эди.

Hasanboy Dusmatov

Бундан ташқари Ҳасанбой декабрь ойи бошида жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъаналарини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожи ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида таъсис этилган – “Олтин Мангуст” халқаро мукофотини ҳам қўлга киритган.

Hasanboy Dusmatov

Биз ҳам спортчимизни ушбу мукофот билан табриклаймиз.