Бугун икки боксчимиз Осиё чемпионати олтин медали учун рингга кўтарилади

  • 11 ноябрь, 2022, 09:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун аёллар ўртасидаги баҳсларнинг финал учрашувлари ўтказилади.

Tecno

Унда икки нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади:

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Чои Хонгеун (Жанубий Корея) (16:40 дан сўнг)

-75 кг: Соҳиба Рўзметова - Ловлина Боргоаин (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг)

Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Эркаклар ўртасидаги финаллар эртага ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
11/11/2022 09:31
Омад. Олтин медаллар кутиб коламиз. Оллох узи кулласин.