Бугун Жаҳон чемпионати старт олади!
Бугун пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да қад ростлаган Яккакураш спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича узоқ кутилган ёшлар Жаҳон чемпионати старт олади.
Хабар берганимиздек, жорий йилги дунё биринчилигида 115 та мамлакатдан жами 1500 нафарга яқин спортчи ва мураббийлар иштирок этишмоқда. Ёш таеквондо усталари 20 та вазн тоифасидаги (йигитлар 10 та, қизлар 10 та вазн тоифасида) медаллар учун кураш олиб боришади. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2009-йил 1-январдан 2011-йил 31-декабргача туғилган спортчилар иштирок этишади.
Мусобақанинг илк кунида йигитлар +78 кг, қизлар эса 46 кг, 59 кг вазн тоифаларидаги баҳсларда иштирок этишади. Унда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
Алишер Пак (+78 кг)
Комила Султанова (46 кг)
Виктория Денисенко (59 кг).
12 апрель куни учун дастур вақтлари:
9:00 — 13:30 (Саралаш босқичи)
14:30 — 16:30 (Нимчорак ва чорак финал босқичи)
16:30 — 17:30 (Ярим финал босқичи)
18:00 — 19:00 (Очилиш маросими)
19:15 — 20:15 (Финал босқичи).
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар