Бугун "Женоа" вице-чемпионлик учун даъвогар клубни қабул қилади
Бугун Италия А Сериясининг 37-тури учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастуридан Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган "Женоа" клуби иштирокидаги ўйин ҳам ўрин олган. Ушбу турда генуяликлар "Аталанта"ни қабул қилади.
Айни пайтда турнир жадвалининг 2-поғонасида бораётган "Аталанта" кумуш медаллар учун 3 та рақибга қарши кураш олиб боряпти ва бу ўйин бергамоликлар учун жуда муҳим. "Женоа" эса ўтган турда "Болонья"га қарши беллашувдаги ғалаба билан келгуси мавсум А Серияда қолишни нақд қилиб қўйди.
"Луижи Феррарис" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.
Фикрлар