Бугун кимнинг серияси якун топаркин?

Бугун Про лига 9-туридан ўрин олган марказий ўйин ўтказилади. Андижонда "Бухоро" меҳмон бўлади.

Турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "бургутлар" 3-поғонадаги бухороликларни таслим этишга уриниб кўради. Учрашув 17:00да бошланади.

Эътиборлиси, Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Бухоро" мусобақада мағлубият нималигини билмай келаётган ягона жамоа. Қолганлар ҳисобида камида биттадан мағлубият бор. Виктор Кумиков шогирдлари эса охирги 3 ўйинда сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозониб кетмоқда.

Кўрамиз, бугун кимнинг серияси якун топаркин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!