Бугун клубларимиз учун охирги имконият

2021 йилнинг 6 декабридан Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилганди. Бугун ушбу жараён якунланади. 

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да трансфер ойнаси давомида Суперлига футбол клублари фақатгина 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Лимитдан ташқари ҳолатда футбол клублари 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномаларни узайтиришлари ёки ўзларининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этишлари мумкин бўлади. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан янги шартномалар ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Демак, 26 февраль - бугун Ўзбекистонда қишки трансфер ойнасининг охирги куни!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!