Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилар клубларида навбатлаги ўйинларини ўтказади.

"Фотиҳ Карагюмрюк" - "Истанбул Башакшехир"

Бугун Туркия кубогининг 3-тур учрашувлари старт олади. Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган "Истанбул Башакшехир" сафарда "Фотиҳ Карагюмрюк" жамоаси меҳмони бўлади. "А" гуруҳида истанбулликлар икки ўйинда бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган ҳолда, 4-ўринни эгаллаб турибди. "Карагюмрюк" эса икки учрашувда ҳам муроса кўчасини танлаган ва 5-поғонани банд этган. Жамоаларнинг Туркия Суперлигасидаги ҳолатига қарайдиган бўлсак, "Башакшехир" ортда қолган 20-турдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда, 6-ўриндан жой олган. Фотиҳ шаҳри вакиллари эса 20та ўйинда 9 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг энг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. 

Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.

"Манчестер Сити" - "Ньюкасл"

Англия Лига кубогининг ярим финал жавоб учрашувида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушади. Бу икки жамоанинг дастлабки баҳсида "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келган ва финал учун катта қадам ташлаган эди. Манчестерликлар сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет 8та учрашувдан буён асосий таркибда майдонга тушиб келяпти ва катта эҳтимол билан бугунги учрашувни ҳам бошланғич таркибда бошлайди. Икки жамоанинг сўнги 5та учрашувига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг учтасида "шаҳарликлар" ғалаба қозонган. Битта учрашув эса "Ҳаккалар" фойдасига ҳал бўлган. Яна битта учрашувда эса жамоалар муроса кўчасини танлаган эди. 

Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!