Бугун Мадрид дербиси:
Ads

Бугун Испания Ла Лигасининг 7-турида чемпионатнинг марказий учрашувларидан бири бўлиб ўтади. Шу куни “Реал” ўз майдонида ҳамшаҳари “Атлетико”ни қабул қилади. Шубҳасизки бугун барча футбол ишқибозларининг диққат эътибори Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионига қаратилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Реал” сўнгги 4та ўйиндан буён “Атлетико”ни мағлуб эта олмаяпти. Аниқроғи, “қироллик клуби” сўнгги марта 2016/17 йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида  “матрасчилар” (3:0) устидан зафар қучган.

- “Реал” сўнгги марта “Атлетико”ни Ла Лига доирасида 2016 йил 19 ноябрь куни мағлубиятга учратган.

- “Атлетико” чемпионатнинг сўнгги 5та сафар учрашувида рақиблари дарвозасига 2тадан кам гол урмоқда.

"Реал" Мадрид – "Атлетико" Мадрид

Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Хосе Мунуэра Монтеро (Испания)

Тахминий таркиблар:

"Реал": Куртуа – Карвахаль, Рамос, Варан, Начо – Каземиро, Кроос, Модрич – Асенсио, Бэйл, Бензема.

"Атлетико": Облак – Хуанфран, Годин, Хименес, Эрнандес – Лемар, Родри, Коке, Сауль – Гризманн, Коста.