Бугун Нурсултон Рўзибоев жанг қилади ёхуд унинг жанги SPORT TV каналида жонли равишда эфирга узатилади

Юртимиз ММА оламининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев Баҳрайн промоушени Brave FC” билан шартнома имзолагани ва бу промоушендаги илк жангини бугун ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Унга дастлаб, UFC собиқ вакили швециялик Андреас Сталь рақиблик қилиши керак эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, рақиб ўзгарган ва энди юртдошимиз франциялик Иброҳим Манега қарши октагонга кўтарилади.

Кеча, ушбу жанг олдидан кўз уриштириш ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди. Бугун, ҳамюртимиз ўзининг янги промоушенидаги дебютини ўтказади. Мазкур жангни SPORT TV жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган. Тошкент вақти билан соат 20:30 дан ушбу турнирни томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)