Бугун октагонга кўтарилувчи ҳамюртларимиз жанги SPORT TV каналида жонли равишда эфирга узатилади
Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ММА кечаси ўтказилади. “Октагон” промоушени томонидан ўтказилаётган мазкур турнирда тўрт нафар ўзбекистонлик ММА вакиллари ҳам ўз жангларини ўтказади.
Жумладан, 56,7 кг вазн тоифасида Ўғилой Насимова мезбонлар вакиласи Анастасия Дюжикова билан, 65.8 кг вазнда Азиз Сотволдиев қозоғистонлик Улан Тамгабаевга қарши, 65.8 кг вазн тоифасида Мурод Нурматов ҳам қозоғистонлик Фаррух Миршарипов билан ва ниҳоят, 70.3 кгдаги Абдураҳмон Ғофуров яна бир мезбонлар вакили Руслан Ахметовга қарши жанг қилади.
Кеча ушбу турнир олдидан “Face to face” маросими ўтказилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, таниқли шарҳловчи Сардор Раҳимовнинг маълум қилишича, ушбу жанг кечаси Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади ва SPORT TV каналида жонли равишда эфирга узатилади.
Фикрлар