Бугун Олий Лига 10-турига старт берилади


Бугун Олий Лига 10-тур баҳсларига старт берилади. Тур доирасида 5 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур тур ўйинлари Бекободда “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик билан бошланади. Шундан сўнг Фарғонада “Нефтчи” “Обод”ни синовдан ўтказса, Намангандаги “водий дербиси”да “Навбаҳор” “Қўқон-1912” билан куч синашади.

Олий Лига 10-тур
12.05.2017

17:00Металлург” (Бекобод) – “Сўғдиёна” (Жиззах)

17:30Нефтчи” (Фарғона) – “Обод” (Тошкент)

18:00Навбаҳор” (Наманган) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

18:00Шўртан” (Ғузор) – “Бунёдкор” (Тошкент)

19:00Пахтакор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)


13.05.2017

17:30Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши)

18:00Локомотив” (Тошкент) – “Қизилқум” (Навоий)

18:00Машъал” (Муборак) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

Турнинг қолган 3 учрашуви эртага ўтказилади. Айни дамда “Локомотив” 19 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб бораётган бўлса, “Қўқон-1912” (18 очко) ва “Насаф” (16) жамоалари кучли учликка якун ясашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!