Бугун Ўрунов жамоаси Латвия чемпионига қарши баҳс олиб боради
Хабарингиз бор, Остон Ўрунов тўп тепаётган Москванинг "Спартак" клуби айни кунларда Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Бугун ушбу йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тошкент вақти билан соат 17:00 да "қизил-оқлар" Латвиянинг амалдаги чемпиони "Рига" клуби билан баҳс олиб боради.
Кеча москваликлар "Шахтёр" Солигорскка қарши ўйин ўтказган ва унда Остон асосий таркибга киритилган эди.
Фикрлар