Бугун Ўзбекистон Дубай йиғидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай йиғини доирасидаги сўнгги учрашувда майдонга тушади.
Сречко Катанец бошчилигида жамоамизга Янги Зеландия рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "ўқ бўрилар" йиғин доирасидаги иккита ўртоқлик ўйинида БААнинг "Ал-Ваҳда" клуби ва Жанубий Судан терма жамоасини мағлуб этганди.
Фикрлар