Бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турига якун ясалади. Марказий баҳслардан бирига Намангандаги бўм-бўш стадион мезбонлик қилади
Бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 1-тур беллашувлари ўз якунига етади. Кун дастуридан 4 та ўйин ўрин олган.
Ғузорда "Шўртан" "Нефтчи"ни қабул қилади. Ушбу учрашув куннинг энг қизиқарли қарама-қаршилиги бўлиши кутилмоқда.
"Хоразм" ўз майдонида "Қизилқум"ни меҳмон қилади. Яна бир тўқнашув "Олимпик" ва "Зомин" жамоалари ўртасида кечади.
Асосий учрашувлардан бири Намангандаги "Марказий" стадионда кечиб, унда "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" ўйини бўлиб ўтади. Наманганликларга қўлланган интизомий чорага кўра, ушбу баҳс мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган.
Фикрлар