Бугун Португалия Евродаги юришини бошлайди (превью)
Португалия ва Чехия Европа чемпионатида яна бир бор тўқнаш келишади. Томонлар шу пайтгача 1996, 2008 ва 2012 йилларда айнан шу турнирда бир-бирига қарши ўйнашган.
Португалия сўнгги еттита Евро чемпионатининг ҳар бирида плей-оффга йўл олган ягона жамоа бўлиб қолмоқда. Бу сафар уларни Роберто Мартинес бошқаради, у бош мураббий сифатида ўзининг тўртинчи йирик халқаро турнирида ишламоқда, лекин Португалия билан биринчисидир. 50 ёшли мутахассис Бельгия терма жамоасини "ЖЧ-2018"да учинчи ўринга, "Евро-2020"да эса чорак финалга олиб чиқди, кейин эса унинг шогирдлари 2022 Мундиалнинг гуруҳ босқичида қолиб кетишди.
Бу Криштиану Роналдунинг олтинчи Евроси бўлиб, бугун у катта эҳтимол билан Еврода ўз рекордини 25 та ўйинга етказиб қўяди. Шунингдек, ҳужумчи энг кўп гол (14) ва энг кўп голли узатма (6 - 1972 йилдан бери) амалга оширган футболчи бўлиб турибди. Криштиауни сўнгги чемпионатида бир нечта рекордларни янгилаши эҳтимоли йўқ эмас.
Португалия саралашдан жуда яхши ўтиб олди. Жамоа умуман мағлубиятга учрамаган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Мартиес қўл остида португаллар мағлубият нималигини билмай келаётганди, лекин ўртоқлик учрашувларида Словения ва Хорватия Роберто шогирдларини мағлуб этишди.
Чехияда яқиндагина мураббий ўзгарган. Бу эса футболчиларга таъсир қилиши мумкин, лекин Иван бошқарувни қўлга олганидан кейин чехияликлар фақат ғалаба қозонмоқда. Рақиблар Армения, Мальта ва Македония эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Чехия саралаш босқичидан ҳимояси билан ажралиб турди. Жамоа саккизта ўйинда рақибларига бор-йўғи 5,1 хG ва 20 та зарба беришга йўл қўйди холос. Таркибида эса Шик, Соучек, Цоуфал каби футболчилари ҳам борлигини ҳисобга зарур.
Бу Португалия ва Чехия ўртасидаги 1996 йилдан буён тўртинчи Эвро чемпионати учрашуви бўлади. 1996 йилда Чехия Португалия билан биринчи ўйинда ғалаба қозонган (1:0), сўнгги икки баҳсда Роналду ва унинг дўстларининг қўли баланд келди (2008 йилда 3:1, 2012 йилда 1:0). Португалия Чехияга қарши ўтказган сўнгги тўртта ўйиннинг ҳар бирида ғалаба қозониб, 10 та гол урди ва битта гол ўтказиб юборди. Охирги учта ўйинда улар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишди.
Тахминий таркиблар
Португалия: Кошта, Канселу, Пепе, Диас, Мендеш, Пальинья, Витинья, Фернандеш, Леау, Роналду ва Силва.
Чехия: Станек, Холеш, Гранач, Соуфал, Соучек, Провод, Барак, Журасек, Кучта ва Шик.
Фикрлар