Бугун қандай ўйинлар бор?

Айни вақтда коронавирус пандемияси боис кўплаб чемпионатлар тўхтатиб қўйилган. Шундай бўлсада, бир қатор мамлакатларда ҳамон футбол учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Беларусь чемпионати 1-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 16:00 да "Слуцк" - "Славия-Мозир" баҳси бошланса, 18:00 да мухлисларни "Белшина" - "Минск" қарама-қаршилиги кутиб турибди. 

Шунингдек, Ангола чемпионатида 4 та беллашув бўлиб ўтади ва уларнинг барчаси бизнинг вақт билан соат 19:00 да старт олади. Бироздан сўнг эса Гон Конг  кубоги ярим финалидан ўрин олган "Тай По" - "Гуанчжоу Фули" баҳси бошланади.

Бундан ташқари, Гондурас, Малави, Бутан, Бурунди ва Никарагуа чемпионатлари ҳам айни кунларда давом эттирилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)