Бугун қандай ўйинлар бор?

Айни вақтда коронавирус пандемияси боис кўплаб чемпионатлар тўхтатиб қўйилган. Шундай бўлса-да, бир қатор мамлакатларда ҳамон футбол учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Австралия А Лигасида бугун битта учрашув бўлиб ўтади. Тошкент  вақти билан соат 13:30 да мухлислар "Ньюкасл Жетс" - "Мельбурн Сити" беллашувига гувоҳ бўлишади. Мазкур баҳс "Матч ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Екатеринбургда давом этаётган шахмат бўйича "Challenger" мусобақасида 4 та қарама-қаршилик бўлиб ўтади. 

Александр Гришук (Россия) - Фабиано Каруано (АҚШ)

Ян Непомняший (Россия) - Дин Лижэнь (Хитой)

Кирилл Алексеенко (Россия) - Аниш Гири (Голландия)

Ван Хао (Хитой) - Максим Вашье-Лаграв (Франция).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)