Люпчо Дориев терма жамоага чақирув олди. У ЖЧ саралаш босқичида ўйнайди
“Сўғдиёна” футбол клуби ҳужумчиси Люпчо Дориев Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди. бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Шимолий Македония 2026-йилги Жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичи доирасида 27 март куни Данияга қарши баҳс олиб боради. Агарда, македонияликлар ғалаба қозонишса, Чехия — Ирландия жуфтлиги ғолиби билан ЖЧ-2026 йўлланмаси учун курашади.
Фикрлар