Бугун Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик боксчига қарши рингга кўтарилади

Мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо, бир неча кун олдин Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут).

Жанг бугун, 14 декабрь куни Краснодардаги «Олимп» спорт саройида бўлиб ўтади. Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Мазкур баҳсни кўришни истаган бокс мухлислари бугун Россиянинг "Бокс ТВ" каналида Тошкент вақти билан 20:45 дан бошлаб жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.
 
Ушбу жангда Шоҳжаҳон Эргашевга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!