Бугун Шомуродов – Дзюба дуэли. Элдор сўнгги ўйинда гол ура оладими?

Россия премьер лигасининг сўнгги – 30 тур учрашувида “Ростов” ўз майдонида муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритган “Зенит”ни қабул қилади.

Ушбу учрашувга қизиқиш жуда катта. Бунга ўзига яраша бир неча сабаблар бор. Хусусан, “Ростов” қарийб олти йилдан бери ўз майдонида питерликларга ютқазмай келмоқда. Қолаверса, ростовликлар биринчи даврадаги даҳшатли – 1:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга бел боғлаган.

Чемпионат жамоанинг ҳозирги таркибида илгари “Ростов”да ўйнаган тўрт футболчи бор. Булар ҳимоячи Игорь Смольников, ярим ҳимоячи Александр Ерохин ва ҳужумчилар – Артём Дзюба билан Сардор Азмун.

Шунингдек, биз учун энг қизиғи жамоалар тўпурарлари ўртасидаги дуэль. “Ростов”нинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов ярим йилдан бери гол уролмаяпти. “Зенит” вакиллари Дзюба ва Азмуннинг ўйини карантиндан кейин янада очилиб кетди. Шундай бўлса-да, “Ростов” мухлислари Элдор Шомуродов чемпион дарвозасини ишғол қилиши учун қўшимча мотивациялар етарли, деган умидда ўзбек ҳужумчисидан бугун гол кутмоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
22/07/2020 19:17
Yuq urolmaydi sindi bu bola
Rustam Raxmatullaev
22/07/2020 10:51
Sport tv da olib beriladimi o'yin.
Nodirbek Nafasov
22/07/2020 10:16
Eldor omad