Бугун собиқ чемпионлар турнирдаги юришини бошлайди

Бугунги куннинг энг сўнгги учрашуви Италия ва Албания ўртасида бўлиб ўтади. Собиқ чемпионлар ушбу турнирдаги илк ўйинини Дортмундда ўтказадиган бўлди, рақиб ҳам осонликча таслим бўладиганлардан эмас. 

Италия

Италияни сўнгги Еврода чемпион қилган Роберто Манчини жамоани тарк этиб, Саудия Арабистонига бош мураббий бўлганидан хабарингиз бор. Ундан кейин бу лавозимни Лучано Спалети эгаллади. Аммо собиқ "Наполи" устози термада ишлаши қийин бўлди. Айниқса, унинг баъзи қарорларгиа ҳозирги давр футболчилари рози бўлиши қийин масала эди. Шундай бўлса-да, италияликлар саралашдан ўта олишди. Сўнгги 6 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётган Италия Евро чемпионатини жуда яхши кўради. Жамоа 11-бор ушбу турнирда иштирок этмоқда, лекин айни пайтда собиқ чемпионлар яна соврин билан қайтишига ишонч камрок.

Italy announce final EURO 2024 squad list for Germany adventure

Албания

Футболчилик фаолиятида "Арсенал" ва "Барселона"да ўйнаган Силвиьно айни пайтда бу жамоага устозлик қилмоқда. Албания саралашда гуруҳдан биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда Еврога етиб келди, лекин жамоа ҳақида аниқ бир ташхис қўйиш қийин, чунки албанлар Польшани қийинчиликсиз мағлуб қилиб, Чилига йирик ҳисобда таслим бўлиши ҳам мумкин. Таркибида энг кўп ишонч билдирилаётган футболчи бу Ренай Манайдир. "Сивасспор" ҳужумчиси якунига етган мавсумда 36 та баҳсда иштирок этиб, 22 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Бундай статистика Италия терма жамоаси ўйинчиларида ҳам йўқ.

US football team expresses interest for Albanian forward Rey Manaj -  Euronews Albania

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа сўнгги марта 2022 йили ўртоқлик ўйинида тўқнаш келишган ва ўша учрашувда италияликлар 3:1 ҳисобида зафар қучган. Бундан ташқари, "ЖЧ-2018" саралаш баҳсларининг иккитасида Италия 3 очкони қўлга киритган. 

Italy - Albania 2-0 Goals and Highlights 03/24/2017 - YouTube

Тахминий таркиблар

Albaniyaga qarshi Italiyaning taxminiy tarkibiAlbaniyaning taxminiy tarkibi Italiyaga qarshi

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!