Бугун “Спартак” ўйнайди, Ўруновчи?

Россия премьер-лигасининг 12-турида Москванинг “Спартак” жамоаси сафар учрашувида “Краснодар” меҳмони бўлади.

Россия оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга қараганда,  кучли рақибга қарши ўйин олдидан пойтахтликларнинг бир неча футболчиси учрашувда иштирок этмаслиги маълум бўлди.

Хусусан, Остон Ўрунов, Максим Глушенков, Александр Соболев ва Эсекьель Понсе бугунги учрашувда майдонга туша олмайди.

Остон Ўрунов октябрь ойининг бошида Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилган ва машғулотларда жароҳатлангани боис ўртоқлик ўйинларида ўйнамай, Москвага қайтиб кетган эди.

Энди маълум бўлишича, Ўрунов жароҳатидан тўлиқ тикланишга улгурмаган.

“Краснодар” ва “Спартак” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Ўруновни нега танқид қилишяпти?

Омадсиз трансфер ёхуд Жасур ва Остон Москвани забт этолмайдими?

Ўзбек легионерлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлди!

“Спартак”да Ўруновнинг ўрни борми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!