Бугун Суарес учун тарихий кун

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес 2014 йилнинг 25 октябрь куни “Барселона” сафида дебют қилган эди.

“Барселона” расмий твиттери эса ушбу муҳим сана билан футболчини табриклади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Суаресни 2014 йил “Ливерпул”дан 81 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот учун, 32 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсум 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйишга эришди.