Бугун Суперлигада 15-тур бошланади. Мутахассис жамоаларнинг имкониятини қандай баҳолади?

4-6 август кунлари Суперлигада 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Олдинда қизиқишни ўзига жалб қилаётган ўйинлар бор.

Иккинчи давра ҳар бир клуб учун ҳал қилувчи аҳамият эга. Буни барча яхши билади. Шундай экан, ҳеч ким осонликча ютқазмайди.

15-тур олдидан бу сафар собиқ футболчи, мухлислар меҳрини қозонган Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз муносабатини билдирди.

4 август

“Андижон” – “Сурхон”

- “Андижон” билан ”Сурхон” турнир жадвалида тенг кетишяпти. Шунга яраша майдонда иккала жамоа тарафидан жиддий кураш кечади. Лекин “Андижон” ўз уйида ўйнаётганлиги учун мухлисларининг далдаси билан ташаббус кўпроқ мезбонлар томонида бўлади.

Абдураҳмон Комилов3_6

“Металлург” – “Навбаҳор”

- “Навбаҳор” чемпионлик учун курашяпти. Бу йўлда улар учун ҳар бир очко олтинга тенг. Наманганликлар бор кучини сарфлаб Бекободдан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қилишлари тайин.

5 август

“Турон” – “Насаф”

- “Турон” ўтган турда сафарда “Бухоро”ни ютиб келди. Энди ўз майдонида мухлислари кўз ўнгида “Насаф”га қаршилик кўрсатишга уринадилар. Лекин “Насаф” ҳам чемпионлик учун курашаётган жамоа саналади. Шу боис менимча, ташаббус кўпроқ “Насаф”да бўлади.

насаф_3

“Пахтакор” – “Нефтчи”

- “Пахтакор” ҳам чемпионликка курашяпти. “Нефтчи”да ҳам совринли ўринни олишга яхши имконият бор. Аммо “Пахтакор” ўтган сафар Ўзбекистон Кубогида “Динамо”га сенсацион тарзда ютқазиб қўйди. Мураббийларга “Пахтакор” “Нефтчи”ни ютиш вазифаси қўйилган. Фарғоналиклар дуранг ўйнаса ҳам уларни койишмайди. Жиддий кураш кечади, аммо “Пахтакор” бироз устунлик қилса керак.

“Бухоро” – “Қизилқум”

- Иккита тенг кучли жамоалар. “Бухоро” ўз уйидаги шу ўйинда ҳам ғалаба қозонмаса кейинги учрашувларда янада жиддий қийинчиликларга дуч келади. Шу сабабдан “Бухоро” уйида борини бериб ютишга ўйнайди.

кизилкум3_5

6 август

“Бунёдкор” – ОКМК

- 14-турда “Бунёдкор” ҳам, ОКМК ҳам ўз уйида мағлубиятга учради. “Бунёдкор” бош мураббийининг дебюти яхши чиқмади. Бу учрашувда ютишга ҳаракат қилиб кўради. Менимча, иккала жамоанинг имкониятлари тенг ва дуранг қайд этилса керак.

“Олимпик” – “Сўғдиёна”

- “Сўғдиёна” Тошкентда “Бунёдкор”ни ютгани ва “Олимпик”ни ўз майдонида мағлубиятга учраганини ҳисобга олсак, назаримда бироз устунлик “Сўғдиёна” томонида бўлса керак.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!